Президент IT соҳасига доир йиғилишда маҳалла қўмиталари ходимлари планшет ва компьютерлар билан таъминланса ҳам, рақамли ечимлардан тўлиқ фойдаланилмаётганини танқид қилди. «Рақамли маҳалла» тизимини ишга тушириш, «Халқ назорати» платформасини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Дарахтларга осилган ёки ерда ётган электр кабелларини кўрган Тошкент шаҳри аҳолисидан Xalq nazorati портали орқали хабар беришлари сўралмоқда. Ҳокимлик аномал совуқ пайтида тезроқ электр узатиб бериш учун симлар шу тарзда ўтказилганини маълум қилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғишидан огоҳлантирди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймаслик сўралмоқда.
«Халқ назорати» хизмати орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш бўйича Тошкент туманлари рейтинги эълон қилинди. «Газета.uz» ушбу хизмат ишлаб чиқувчиларидан рейтинг қандай тузилиши ва у нима учун кераклиги ҳақида сўради.
Пойтахт ҳокимлиги аҳолидан дарахтлар атрофи бетонлангани ёки асфальт ётқизилаётган ҳолатлар ҳақида Xalq Nazorati платформаси орқали хабар беришни сўради. Таъкидланишича, бу тўғридан-тўғри ижрочилар билан тезда боғланишга ёрдам беради.
Февраль ойида Тошкент ҳокимияти «Халқ назорати» хизматини ишга туширди. Шаҳар маъмуриятининг сўзларига кўра, лойиҳа ўз самарасини кўрсатишга улгурди. Шунга қарамай, фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилишда қийинчиликлар ҳам мавжуд. Лойиҳа раҳбари Ойбек Ниёзов платформанинг вазифалари, камчиликлари ва келажакдаги режалар ҳақида гапириб берди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар инфратузилмаси, уй-жой коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш каби бир қатор муаммолар бўйича мурожаатларни қабул қилувчи Xalq nazorati номли хизматни ишга туширди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг